“Барселона” раҳбарияти жамоа футболчиси Лионел Мессига шартномасини узайтириш бўйича илк таклифни билдирди.
As нашринининг таъкидлашича, футболчи бу таклифни рад этган. Унга йилига 30-35 миллион евролик янги шартнома таклиф қилинмоқда. Мессининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.