13.05.2017
УЕФА чемпионлар лигаси финалида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди.
3 июнь куни Кардиффда ўтказиладиган «Реал» ва «Ювентус» ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсда германиялик Феликс Брих бош ҳакамлик қиладиган бўлди.
Унга қанотларда Марк Борш ва Штефан Лупп (ҳар иккаласи ҳам Германия) ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Милорад Мажич (Сербия). Ёрдамчи ҳакамлар – Бастиан Данкерт, Марко Фритц. Захира ҳаками – Рафаэль Фольтин (Германия).
Брих 2007 йилдан буён халқаро ўйинларни бошқариб келмоқда. 2013/14 мавсумда у Европа лигаси финалидан ўрин олган «Севилья» – «Бенфика» ўйинида ишлаган эди.