16.05.2017
Контенинг мавсум аввалидаги башоратларга қарамай, “Челси” чемпион бўлди. Худди “Лестер” каби.
Гари Линекернинг 2016 йил ёзда қилган башорати: “Канте билан “Челси” чемпионликни қўлга киритади” деганига кўпчилик эътибор қаратмади. Шунинг учун ҳам Кантенинг трансфери оддийгина сифатли ҳарид, Луиснинг қайтишини кулгу билан, Маркос Алонсо тарафига эса бошларини чайқаганича қараган эди. Яна Миши Батшуайи ҳам бор эди, унинг келиши биланоқ “голли вазиятларнинг қотили” деган ёрлиқ илишган эди.
Бу йигитларга кучлироқ Антонио Контедан бошқа ҳеч ким ишонмас эди. Ўз навбатида “Стэмфорд Бридж” Контега бу каби ҳали ҳеч кимга ишонмаган эди.
Контенинг “Челси” билан моҳирона бажарган ишини “лайфхак” деб атасак ҳам бўлади. Бу жамоада “Сити” ёки “МЮ” сингари таркибга эга, аниқ ўйин услубига ва ҳатто ўтган мавсумдаги муваффиқиятсизликдан кейин қандай ўйнаш кераклиги ҳақида аниқ фикрга ҳам эмас эди. Лекин шундай ҳолатда у сокинлик билан Оскар, Оби Микель, Бранислав Иванович ва деярли Жон Терри билан ҳам хайрлашиб, “Стэмфорд Бридж” анча пайтдан буён кутаётган футболни намойиш этди.
Жамоанинг тўрт муҳим ўйинчисидан ўйин сифатини бузмасдан воз кечиб, ички муҳини сақлаган ҳолда ва шу билан бирга топ клубнинг илк мавсумдаёқ натижа кўрсатган кучли мураббийларни қанчасини биласиз? “Челси” ўйинидаги муаммоларни Конте хирургик аниқлик билан бартараф этиб борди.
Ҳеч қандай иккиланишсиз оптимал таркибни танлади ва мавсум давомида максимал ишлата олди. Мозеснинг ўнг қанотга ўтиши, учта ҳимоячи схемасига ўтиш, Давид Луис – ҳимоя сардори, Фабрегас ваВиллиан (АПЛнинг ўйнаётган футболчилари ичида энг зўр ассистенти ва “Челси”нинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси) – иккита жокер заҳирада. Бунинг ҳаммаси – техник мураббийлик лайфхаки, буларни ҳеч ким ўйлаб топа олмас эди ва ҳеч ким ҳам журъат этолмасди.
Конте Эден Азарнинг истеъдодини максимал муваффақият билан ишлата олган биринчи мураббий бўлди. Уч ҳимоячи схемаси Азарга ҳужуда эркинлик ҳадя этди. Мозес ва Алонсоларнинг ёрдами билан бельгияликда футбол ўйин ишончи ортди ва дриблинг маҳорати ортди.
Шунинг ўзи кифоя эди – Азарнинг ўйини очилди ва ишончни оқлади. Бошқа мураббийлар қўл остида ўйнаган услубини унутиб ҳам юборди.
Бу “Челси” зарбаларга дош бера олди ва мағлубиятларга ўйинда пасайишсиз жавоб қайтарди. “Ливерпуль”дан нокаут ва “Эмирейтс”даги мағлубиятдан кейин Конте чемпионатдаги рекорд ғалабали серия билан жавоб қайтариб, португалиялик мутахассис қўл остидаги “қизил иблисга” “Стамфорд Бридж”да сабоқ берди.
Моуриньо устидан қозонилган йирик ғалаба жамоавий руҳиятни кўтарувчи омил бўлди.
“Сизнингча, бу ҳалиям Моуриньо жамоасидир?” Жорий мавсумдан кейин бу гапни ҳеч ким ишлата олмайди. Конте аниқлик ва дадиллик билан ўзидан олдин жамоада ишлаган топ мураббий изини ўчириб ташлади. Ҳозирги жамоа учун бу жуда ҳам муҳим эди.
Бу “Челси” зерикарли ўйин кўсатмади. Антонио Конте қалин ҳимоя деворини қурмади, сақич каби чайналадиган позицион ҳужумлар қилмади, тўпни бекордан бекорга майдонда судраб юришдан воз кечди. Жамоа ўйинга мослаша оладиган, сабрли ва ўзининг ўйинини кўрсатадиган, муваффақиятсизликка профессионал жавоб қайтарадиган аниқ ва тушунарли футбол кўрсатди. Вазиятларга шикоят қилмади, раҳбариятдан топ футболчи талаб қилмади, муаммоли вазиятлардан чиқиб кета олди. Энг муҳими қийин дақиқаларда ўзини ёқотиб қўймади.
Бу чемпионлик пойгаси Конте учун одатий якун топди: биринчи турларда бўлганидек, Батшуайи Коста билан, самарали ўйинчи алмаштириш, иккинчи ҳужумчисиз ғалаба қозониш қийин бўлган учрашувда яна ўйин якунида гол.
Муваффақият сири? Оғир меҳнат, катта эътибор, қадам ва қадам илгарилаш.
“Тоттенхем” яхши ўйин намойиш этди. Почеттино, деярли, аммо… “Стэмфорд Бридж”да яхши мавсумларни супер мавсумга айлантирадиган одам ишлайди.