19.05.2017
УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси, шунингдек аёллар ўртасидаги ЕЧЛ мусобоқаси бош сорвинини топшириш маросимига ўзгартиришлар киритди.
Энди финалдаги ғолиб жамоага кубок олдингидек трибунада эмас, балки майдоннинг ўзида топширилади.
«Майдон – футболчилар учун саҳна ва фақат у шундай ютуқларни нишонлаш учун арзийди. Бундан ташқари, футбол раҳбарлари ўйинчиларга хурмат кўрсатган ҳолда, совринни топшириш учун майдонга тушишлари керак.
Футболчилар ғалабани ўз мухлислари кўз ўнгида нишонлашлари зарур ва бутун стадион уларни кўриб туриши лозим», – дейди УЕФА раҳбари Александер Чеферин.
Шунингдек, УЕФА ушбу амалиётни ўз тасарруфидаги ҳар бир мусобоқа учун жорий этади.
Манба: www.uefa.com