21.05.2017
«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике Каталония пойтахтида полиция томонидан қўлга олинган.
Mirror хабарига кўра, футболчи ўз автомобилида тезликни меъёрдан ошириб, йўл ҳаракати қоидасини бузган. Натижада, у полиция томонидан қўлга олиниб, маҳкамага олиб кетилган. Воқеа тафсилотларини ўрганиб чиққан ҳуқуқ тартибот идораси ходимлари уни жаримага тортган.
Ҳозирча Пикенинг ўзи бу ҳақда ижтимоий тармоқларда лом-мим демаяпти.