26.05.2017
ФИФА Конфедерациялар кубоги баҳсларига ўзгартириш киритиш устида бош қотирмоқда.
Терма жамоалар мусобоқаси ўрнига клублар ўртасида янги турнир яратилиши мумкин. Аввалроқ, ФИФА президенти Жанни Инфантино Конфедерациялар кубоги ва клублар ўртасида ЖЧнинг ўтказилиш жараёнини ўрганиб чиқиш кераклигини таъкидлаб ўтган эди.
Янги мусобоқа Қитъалараро кубок деб аталади, унда 16 ёки 24 та клуб қатнашади: сўнгги 2 та ЕЧЛ ғолиби ва финалчилари, ЕЛ ва Либертадорес кубоги, шунингдек Осиё, Африка, Марказий ва Шимолий Америка минтақаларининг ғолиб клублари. Мусобоқа ҳар икки йилда бир мартта ўтказилади.