11.06.2017
ФИФА ЖЧ-2018 саралаши баҳсларидан ўрин олган БАА ва Тайланд терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳаракат қилиши керак бўлган қатарлик ҳакамлар бригадасини алмаштириш ҳақидаги қарорни маъқуллади.
БАА футбол асоциацияси бу ҳақида ФИФАга расмий хат юборган эди.
Аввалроқ, олтита давлат Қатар билан ҳар қандай алоқани узишга қарор қилганди. Улар – Баҳрайн, Миср, Яман, Ливия, Саудия Арабистони ва БАА. Ушбу давлатлар Қатарни ислом террорчиларига кўмаклашаяпти ҳамда араб мамлакатларида нотинчликни келтириб чиқаришга ҳаракат қилмоқда, деб ҳисобламоқда.