ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби Жанубий Корея бош мураббийсиз қолди.
Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси германиялик Ули Штилике билан хайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақда Корея матбуоти хабар тарқатди.
Штилике 2 йил 9 ойлик фаолиятдан сўнг Жанубий Корея терма жамоасини тарк этди. Жамоа ушбу мураббий бошчилигида 25та ғалаба, 5та дуранг ва 8та мағлубият қайд этди.
Айни пайтда Жанубий Корея ЖЧ-2018 саралашининг “A” гуруҳида 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон 12 очко билан уни таъқиб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея куни кеча Қатар меҳмони бўлиб 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.