16.06.2017
Италиянинг “Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма “Милан”ни тарк этади. Бугун дарвозабоннинг агенти Мино Райола ва “россонерилар” директори Марко Фассонелар ўртасидаги учрашувдан сўнг шундай қарор қабул қилинган. Яъни италияликлар иқтидорли дарвозабон билан шартномани узайтирмайди.
“Мино Райола Доннарумма сўнгги қарорни қабул қилиб бўлган ва “Милан” билан шартномани узайтиришни истамаслигини айтди. Зеро, “Милан” Жанлуиджининг хизматларини юқори баҳолаб, унга яхши шартнома таклиф этганди.
Унинг бу қарори фақат молиявий масалаларда эмас, Доннарумманинг ўзи ҳам шу хабарни тасдиқлади. Лекин у амалдаги шартномаси якунлангунига қадар жамоада қолиши мумкин.
“Милан” раҳбарияти Жанлуижжининг жамоада узоқ вақт етакчлик қилишини кутганди, аммо унинг кутилмаган қарори барчамизни ҳайрон қолдирди”, – дейди Фассоне Football Italia нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, 18 ёшли дарвозабоннинг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2018-йилнинг ёзига қадар кучда қолади.
Маълумотларга кўра, унинг хизматлари ҳозирданоқ Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдиришмоқда, жумладан ПСЖ ва “Реал” Доннарума билан иложи борича тезкорлик билан шартнома имзолашни режалаштиришган.
Шунингдек, посбон агентига фаолиятини Мадриднинг “Реал” клубида давом эттириш истаги борлигини айтиб ўтган.