Месси Роналдунинг “Реал”ни тарк этиш ҳақидаги қароридан хурсанд эмас

18.06.2017

Криштиану Роналдунинг асосий рақобатчиси аргентиналик Лионель Месси португалиялик футболчи “Реал”ни тарк этиш ҳақида қабул қилган қароридан ҳайратда, дея хабар бермоқда Diario Gol.
Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби” форварди солиқ тўламаслик билан боғлиқ машмашалар фонида “Реал”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Мессининг фикрича, Роналду муаммолардан бу тахлис халос бўлмаслиги керак. Аргентиналик футболчининг ўзи ҳам бир неча бор худди шунга ўхшаш айбловлар қуршовида қолган, аммо у ўзига нисбатан илгари сурилган барча айбловларни рад этган.  Лионель Месси бу борада ўз позициясига эга ва бир неча бор суд қарорларига ўз эътирозларини билдиришга  улгурди. Аргентиналик футболчининг фикрича, Роналду ҳам бундай ноқулай вазиятда шу тахлит йўл тутиши лозим.
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО