ФИФА президенти Жанни Инфантино Конфедерация Кубоги доирасидаги Австралия – Германия (2:3) ўйинидан кейин видео такрорлар бўйича ўз фикрини билдирди.
“Мен видео такрор тизимидан кўнглим тўляпти. Биз Конфедерация кубогида видео такрорлар ҳакамларга тўғри қарор қабул қилишда қанчалик ёрдам бераётганини кўрдик.
Бизга айнан шу нарса керак эди. Бу янгиликни мухлислар бир неча йилдан бери кутишаётганди. Бу тизим футболимиз келажаги”, – деди ФИФА президенти.