23.06.2017
Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес “қироллик клуби” янги мавсумда ҳам Европа Чемпионлар лигаси бош совринини ютиб олиш учун ҳаракат қилишини тасдиқлади.
“Реал” яратилмаган тарихни давом эттириш учун бор кучини сарфлашга тайёр. Чунки “Реал” учинчи марта Европа Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритиш йўлида ҳаракат қилмоқда.
Бу биз учун янги туртки вазифасини бажаради. Футболчилар бир-бирлари билан бду ҳақда гаплашиб олишди”, – дейди Перес Marca нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Перес икки кун аввал “Реал” президентлиги лавозими учун ўтказилган сайловда ғолиб чиқиб, 2021 йилгача қолиши тасдиқланганди.