Испания суди Мессининг қамоқ жазосини 252 минг евро миқдоридаги жаримага ўзгартирди

24.06.2017

Испания Олий суди «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг жазосини ўзгартириш қарорига келди, дея хабар қилмоқда EFE нашри.

Месси 21 ойлик қамоқ жазоси ўрнига, 252 минг евро ҳисобида жарима тўлайди. Эслатиб ўтамиз, Испанияда молиявий жиноятда айбланган шахсларга икки йилдан кам муддатга қамоқ жазоси белгиланса, айбдор шахс қамоқ ўрнига синов муддати олиб, озодликда юриши мумкин.

Шунингдек, Мессининг отаси 180 минг евро миқдорида жаримага тортилган эди. Ушбу жазонинг ўзгартирилгани ҳақида хабарлар йўқ.

Футболчи ва унинг отаси 2016 йилда 4,1 млн евро солиқ тўламаганликлари учун судланган эдилар.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО