УЕФА президенти маошлар миқдорини чеклаш таклифи билан чиқди

02.07.2017

УЕФА президенти Александер Чеферин клублар томонидан бериладиган маошлар миқдорини чеклашни таклиф қилди.

«Энг бой клублар борган сайин даромадларини оширмоқда, бюджетларини кўпайтириб, футболчиларга кўпроқ харажат қилмоқда. Натижада, клублар ўртасидаги тафовут кучайиб кетган, бу мени хавотирга соляпти.

Клублар кўплаб футболчиларни харид қиляпти, шу туфайли баъзи футболчилар ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Агар биз маошларни чеклаб қўядиган бўлсак, клублар трансферларга жиддий эътибор қаратадиган, пулларни беҳудага сарфламайдиган бўлади.

Бундай ўзгаришларни амалга ошириш осон бўлмайди. Бунинг учун қаттиқ курашишга тўғри келади. Бой клублар матбуот билан жуда яхши алоқа ўрнатган.

Агар бу ишни амалга оширсак, биз тарихий натижага эришган бўламиз» – деди Чеферин.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО