07.07.2017
«Реал» Гарет Бэйлни трансферга қўйиши мумкин.
Diario Gol маълумотига кўра, ушбу уэльслик 27 ёшли ярим ҳимоячи учун 88 млн фунт сўрайди.
Бундан аввалги хабарларда ушбу футболчи учун асосий даъвогар «Манчестер Юнайтед» ҳисобланади. Шунингдек, «ПСЖ»дан қизиқиш мавжуд.
Бошқа маълумотларга кўра, хавбек ўзини Испания чемпионатида бахтиёр сезмоқда ва клубдан кетмоқчи эмас. Клуб эса айни вақтда«Монако»дан ёш ҳужумчи Килиан Мбаппени сотиб олишни режалаштирган ва у Бэйлнинг ўрнини тортиб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, футболчи «қаймоқранглилар» жамоаси сафига 2013 йилда «Тоттенҳэм»дан келиб қўшилганди. Ўтган вақт ичида у жамоа билан чемпионатда ва Испания Кубогида ғалаба қозонган, 3 марта Чемпионлар лигаси бош совринини, икки марта УЕФА Суперкубоги ва 2 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган.