Ўзбекистон шифокорлар термаси Morell Cup яримфинали йўлида Буюк Британия билан ўйнайди

13.07.2017

Футбол бўйича шифокорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чоракфиналига қадар етиб келган Ўзбекистон термаси Буюк Британияга рақиб бўлди.

Австрия мезбонлигида ўтаётган ва Morell Cup номини олган мусобақанинг гуруҳ босқичини ўзбекистонлик докторлар 1-ўринда якунлашга муваффақ бўлганди. Улар илк турда АҚШ шифокорларини 4:1 ҳисобида таслим қилган бўлса, кейинроқ мезбон Австрия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Сўнгги турда эса Бразилиядан келган шифокорлар жамоаси таслим қилинди — 2:0.

Буюк Британия термаси «E» гуруҳида Россия, Аргентина ва Австралия билан ўйнаб, уни пешқадам сифатида якунлади. Россияга қарши учрашув 0:0 ҳисобида якунига етди. Кейинроқ Австралия 3:0, Аргентина 2:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Чоракфинал беллашувлари эртага — 13 июль куни бўлиб ўтади.

Morell Cup
1/4 финал
13 июль, пайшанба

Ўзбекистон — Буюк Британия
Чехия — Венгрия
Швеция — Колумбия
Каталония — Украина

Манба: daryo.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО