19.07.2017
Италиялик мутахассис Антонио Конте “Челси” билан шартномани узайтирди. Янги келишувга кўра, мураббий 2019 йилга қадар “кўклар”ни бошқаради. Унинг аввалги шартномаси 2018 йилга қадар тузилган эди.
“Челси” билан янги шартномага имзо чекканимдан хурсандман. Клубдаги биринчи йилда ишлаш оғир бўлди. Шунга қарамай, чемпионликни қўлга киритганимиз билан фахрланаман. Энди унвонни сақлаб қолиш учун янада кўпроқ ишлашимиз керак”, – деди Конте.
Эслатиб ўтамиз, Конте бир йил аввал лондонликлар бошқарувига келди ва 2016/17 йилги мавсумда Англия чемпионлигини қўлга киритди.