27.07.2017
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл “Челси” аъзосига айланиши мумкин. Soy Madridista нашрининг ёзишича, лондонликлар яқин вақт ичида уэльслик футболчининг трансферини расмийлаштиришга яқин турибди.
Ҳозирда мадридликлар “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш учун Бэйлни сотиши мумкин. Бэйлнинг “Реал”дан кетиши Мбаппенинг асосий таркибдан жой олишини кафолатламайди, аммо катта даромад қилиб ва уни француз футболчиси учун сарфлаш мумкин.
Манба: www.goal.com