29.07.2017
«Монако» клуби ҳужумчи Килиан Мбаппени осонликча қўйиб юбормайди.
Клуб вице-президенти Вадим Васильев хабарига кўра, 18 ёшли футболчининг нархи 200 млн еврони ташкил қилади. Бу пулдан воз кечишга рози бўлган клублар ўз таклифини юбориши мумкин.
Мбаппе билан айни пайтда «Реал», «Манчестер Сити», «ПСЖ» ва «Барселона» қизиқмоқда. Бироқ бу клублар Мбаппе учун бундай катта нархни тўламаса керак.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб “Монако” Мбаппенинг нархи 100 млн евро эканини эълон қилди. Кейинчалик бу нарх 150 ва 190 млн еврога кўтарилган эди.