31.07.2017
«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде International Champions Cup «Реал»га қарши ўйин (3:2) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз ўйинни яхши бошладик ва кўп вазиятлар яратдик. Ўйинда устунликка эришдик ва ҳисобни йириклаштиришимиз мумкин эди. Ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Бугунги ўйинда бизда Испания суперкубогини қўлга киритиш учун ишонч беради. Лекин у ўйинлар бошқача бўлишини биламиз.
Бугунги баҳсни ўртоқлик ўйини деб аташ қийин. Футболчилар ўйинга тўғри ёндашишганидан хурсандман. Жазирама иссиқ ва ҳаво намлиги юқори бўлганига қарамай, ўйинчиларнинг тайёргарлигидан қониқдим.
Таркибимизда юқори савиядаги футболчилар кўп. Айниқса Месси, у бутунлай бошқача футболчи. Ушбу мавсумда биз барча муусобақаларда ғолиб чиқишимиз мумкин», – деди Вальверде.