09.08.2017
УЕФА суперкубогининг финал баҳсидан ўрин олган “Реал” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви якунига етди.
Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, “Реал”нинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 24 дақиқасида “Реал” ярим ҳимоячиси Каземиро ҳисобни очган бўлса, 53 дақиқага келиб, Иско “қироллик клуби”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.
65 дақиқада Неманья Матичнинг йўллаган зарбасидан қайтган тўпни Ромелу Лукаку Кейлор Навас қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни қисқартирди.
Учрашув якунига қадар жамоаларда гол уриш учун етарли вазиятлар бўлди. Аммо ҳужумларга бой бўлган учрашувда, ҳисоб “Реал” фойдасига ҳал бўлди.
Шу тариқа, “Реал” УЕФА суперкубоги совринига қўлга киритиб, мавсумдаги илк расмий ўйинида ғалаба қозонди.
“Реал” – “Манчестер Юнайтед” – 2:1 (1:0)
Голлар: Каземиро 22, Иско 53 — Лукаку 65.
“Реал”: Навас, Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело, Каземиро, Кроос, Модрич, Иско (Васкес 76), Бэйл (Асенсио 75), Бензема (Роналду 83).
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Линделёф, Дармиан, Матич, Эррера (Феллаини 58), Погба, Лингард (Рэшфорд 46), Мхитарян, Лукаку.