13.08.2017
“Барселона” клуби бразилиялик ярим ҳимоячи Паулиньони сотиб олди, дея хабар қилмоқда Daily Mail нашри.
“Барселона” ушбу футболчини қўлга киритиш учун бир йил ҳаракат қилди. “Гуанчжоу Эвергранд” клуби каталонияликларнинг бир нечта таклифини рад этган эди.
Манбада айтилишича, “Барса” футболчининг шартномасида кўрсатилган 40 млн евро товон пулини тўлаган ва унинг трансфер ҳуқуқини хитойликлар клубидан сотиб олган.
Эслатиб ўтамиз, Паулиньо Европада тўп суриш тажрибасига эга. Бразилиялик футболчи икки мавсум давомида “Тоттенхем” шарафини ҳимоя қилган.
Манба: www.football24.ua