16.08.2017
Англия клублари трансфер қоидаларига жиддий ўзгаришлар киритилишига сабаб бўлиши мумкин.
Сентябрь ойида АПЛ клубларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда трансфер дарчаси ҳар доимгидек 1 сентябрь куни эмас, балки АПЛ 1-тури санасигача ёпилиши ҳақида қарор қабул қилиниши режалаштирилмоқда.
Бу ўзгаришни АПЛ клубларининг кўпчилиги қўллаб қувватламоқда ва катта эҳтимол билан у тасдиқланиб, келаси мавсумдан бошлаб кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ жорий мавсуми 13 август куни, трансфер дарчаси ёпилишидан 18 кун олдин старт олган эди.