21.08.2017
Испания матбуоти хабарига кўра, “Барселона” устози Эрнесто Вальверде жамоа раҳбариятидан ҳайфсан олган.
Мутахассис “Бетис” клубига қарши ўйиндан олдин: “Мен мураббийлар штабининг талабига мос келадиган янги ўйинчиларнинг тезроқ харид қилинишини истайман” – деган эди. Мана шу гаплар жамоа раҳбариятига ёқмаган.
53 мутахассиснинг бу баёнотига жавобан, “Барса” раҳбарияти қўлидан келган барча ишни қилаётгани, аммо трансфер бозоридаги вазият бунга тўсқинлик қилаётганини айтган.