Расман! «Барселона» Неймарни судга берди

23.08.2017

Каталониянинг “Барселона” клуби бразилиялик ҳужумчи Неймарни судга берди. Ушбу ахборотни “Барселона” расмий сайти тасдиқлади.

Хабарда ёзилишича, “Барселона” Неймардан шартнома шартларини бузгани учун 8,5 миллион евро олиши керак. Агар кўрсатилган миқдорни Неймар тўламайдиган бўлса, унинг ўрнига футболчининг ҳозирги жамоаси ПСЖ тўлаб беради.

“Барселона” Неймарни бекорга судга бермаяпти. Биз ушбу ишни ўз қизиқишларимизни ҳимоя қилиш учун амалга оширмоқдамиз.

Неймар шартномани 2021 йилгача узайтиргандан сўнг шартномада кўрсатилган шартларни четлаб ўтган. Жараён Неймарнинг ўзи билан муҳокама қилинмасдан ўтказилади”, – дейилади “Барселона” расмий сайтидаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар куни кеча “Барселона”дан ПСЖга 222 миллион евро эвазига ўтди ва дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО