02.09.2017
УЕФА «ПСЖ» клуби устидан суриштирув ишларини бошлади.
Молиявий назорат бўйича тергов палатаси клуб фаолиятининг молиявий фэйр-плей қоидаларига мувофиқлиги бўйича текширув ўтказадиган бўлди. Суриштирув ишлари якунига қадар бу борада ҳеч қандай расмий баёнот берилмаслиги айтилди.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ёзда «Барселона» ҳужумчиси Неймарни 222 миллион еврога харид қилди. Шунингдек, «Монако»дан ҳужумчи Килиан Мбаппени ижарага олган эди.