“Челси” клуби раҳбари Роман Абрамовичнинг ўгли Аркадий Абрамович яқин кунлар ичида Москванинг ЦСКА клубини сотиб олиши мумкин.
Хабарларга қараганда, ЦСКА клуби хўжайини Евгений Гинер ва Аркадий Абрамовичлар ушбу масала борасида музокаралар ўтқазишган.
Эслатиб ўтамиз, Гинер ва Роман Абрамовичлар бир неча йиллик қалин дўст ҳисобланишади. Аркадий эса анчадан бери футболга қизиқади ва Россия клубларидан айнан Москва клубига бефарқ эмас.
ОАВларида айтилишича, ЦСКА клуби 300 миллион доллар эвазига сотиб юборилиши мумкин.