«Барселона» Испания чемпионатини тарк этиши мумкин

07.09.2017

Каталония спорт федерациялари уюшмаси раиси Жерар Эстева матбуот анжуманида иштирок этиб, ҳудуднинг сиёсий ҳолати билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

«Агар Каталония Испаниядан ажралиб чиқса, биз ҳозиргига қараганда 93 млн евро кўпроқ даромад оламиз.

«Барселона»? У ўзи хоҳлаган давлат чемпионатида иштирок этиши мумкин», — деди Эстева Marca хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Каталониянинг мустақиллиги бўйича референдум шу йилнинг октябрь ойида ўтказилади. Аввалроқ, агар ҳудуд Испаниядан ажралиб чиқса, «Барселона» Франция чемпионатига ўтиб кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.

Манба: sports.ru
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО