Чеферин: “МФП қоидасини бузган клубларни қаттиқ жазолаймиз”

08.09.2017

УЕФА президенти Александер Чеферин баъзи клублар томонидан молиявий Fair Play қоидаларининг бузилиши ҳақида ўз фикрини айтди.

“Мен маълумотим бўйича ҳуқуқшуносман. Шу туфайли, биламанки, бир марта жаримага тортилган клуб яна қоида бузса, бундан ҳам қаттиқроқ жазоланиши керак.

Ҳозирча суриштирув ишларимиз тугамади, шунинг учун ҳам маълум бир клуб номини тилга олмайман.

Аммо шу таъкидлашим мумкин, агар қоидабузарларга нисбатан жиддий жазо қўлланмаса, вазият ўзгармайди. Биз ҳаммани қоидаларга амал қилишга чақирамиз. Қулоқ солмаганлар – жазоланади” – деди Чеферин FootMercato хабарида.

Манба: soccernews.ru
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО