17.09.2017
“Ювентус” ҳимоячи Жоржио Кьеллини билан шартномани узайтирмаслиги мумкин. Сабаби, Турин клуби раҳбарияти охирги икки ҳафтада футболчининг агенти билан музокара ўтказди, аммо келишувга эришилмади. 33 ёшли футболчининг шартномаси 2018 йилнинг июнида якунига етади.
Кьеллини “Челси”га ўтиши мумкин. Италиялик футболчининг нархи 10 млн еврога баҳоланмоқда.