19.09.2017
ПСЖ клуби ҳужумчилари Неймар ва Эдинсон Кавани орасидан ола мушук ўтди.
Дастлаб, Франция чемпионатидан ўрин олган “Лион”га (2:0) қарши ўйинда футболчилар пенальтини ким тепиши кераклиги борасида тортишиб қолишди. 79-дақиқада Неймар “нуқта”дан тўпни тепишга яқинлашганида, Кавани унга йўл бермади. Натижада, уругвайлик футболчи пенальтини тепди ва уни аниқ амалга оширолмади.
Футболчилар орасида кийиниш хонасида нима воқеа юз бергани маълум эмас. Бироқ, Get French Football хабарига кўра, бугун Неймар инстаграмда Кавани саҳифасига аъзоликни тўхтатди.