22.09.2017
“Атлетико” клуби расмий твиттер саҳифаси “Челси” ҳужумчиси Диего Коста трансфери ҳақида эълон қилди.
Испания матбуоти хабарига кўра, “матрасчилар” 28 ёшли футболчи учун 60 млн евро тўлайдиган бўлди.
Яқин орада у тиббий кўрикдан ўтиб, жамоа билан шартнома имзолайди. Аммо, трансфер тақиқи туфайли, 2018 йил январь ойига қадар “Атлетико” сафида майдонга тушолмайди.
Эслатиб ўтамиз, Коста “Челси” клубида 2014 йилдан буён ўйнаб келаётганди. У жами 120 ўйинда майдонга тушиб, 58та гол урган.