26.09.2017
“ПСЖ” клуби УЕФА санкцияларига тушмаслик учун 8 футболчисини сотишга тайёр бўлган.
“Бавария”, “Реал” ва “Ювентус” парижликларнинг трансфер сиёсатидан норози бўлган ҳолда, УЕФАга расмий хат юборишганди.
“ПСЖ” Неймар ва Киллиан Мбаппеларни сотиб олиш учун жуда катта маблағ сарфлагани ҳеч кимга сир эмас.
“ПСЖ” президенти Анхель Ди Мария, Хавьер Пасторе, Лукас Моура, Юлиан Дракслер, Хатем бен Арфа, Тьяго Сильва, Блез Матюиди ва Серж Орьеларнинг агентлари билан учрашган.
Рўйхатдан сўнгги икки футболчилар “Ювентус” ва “Тоттенхэм” аъзоларига айланишди.
El Pais нашри хабарига кўра, ёзда улар трансферга қўйилган.