29.09.2017
Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти бугун ўз лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда “Бавария” матбуот хизмати расман эълон қилди.
Аввалроқ хабар бериб ўтганимиздек, бугун “Бавария” раҳбарияти тезкор мажлис ўтказди ва унда италиялик мураббийнинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги қарорни қабул қилди.
Тахминларга қараганда, Анчелоттининг “Бавария”даги ўрнини унинг ассистенти Вилли Саньоль эгаллаши мумкин экан.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” кеча ЕЧЛнинг 2-туридан ўрин олган ПСЖга қарши учрашувда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.