03.10.2017
ФИФА Германия футбол фудерациясини ЖЧ-2018 саралаши доирасида Чехияга (2:1) қарши кечган баҳсдаги немис мухлисларининг нацизм руҳидаги хайқириқлари учун 28 минг евро миқдорида жаримага тортди ва огоҳлантириш эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, немис ишқибозлари Чехия футбол фдерациясининг собиқ раҳбари Рудольф Коцек хотирасига атаб уюштирилган бир дақиқалик сукутни бузганлар. Шунингдек, Чехия мадҳияси янграётган вақтда ҳам шовқин солганлар.
Ўйин вақтида Германия мухлислари нацизм руҳидаги ҳайқириқларни ижро этганлар, Германия терма жамоаси ҳужумчиси Тимо Вернерни ҳақорат қилганлар ва Немис футбол федерациясини (DFB) мафия деб атаганлар.
Манба: www.fifa.com