“Барселона” раҳбарияти Каталония мустақиллиги учун ўтказилган референдумдан сўнг жамоани бошқа лигада ўйнатиш ниятида эмас.
“Барселона” Каталония футбол федерацияси аъзоси ҳисобланади. Каталония ФФси эса Испания ФФ томонидан ўрнатилган тартиб-қоидага бўйсунади.
Шу боис “Барселона” Каталония расман ўз мустақиллигини эълон қилган тақдирда ҳам примеро ва Испания кубогида иштирокини давом эттиради. Испания лигаси раҳбарияти ҳам “Барселона”ни чемпионатдан четлаштириш масаласини кўриб чиқаётгани йўқ.