13.10.2017
«Реал» сотиб олишни режалаштираётган «Тоттенхэм» ҳужумчисини «Манчестер Юнайтед» клуби қўлга киритмоқчи. Британия ОАВ тарқатган хабарга кўра, Харри Кейн учун курашга Жозе Моуриньо жамоаси ҳам қўшилган.
Аввалроқ “Қироллик клуби” 24 ёшли футболчининг трансфери учун “Тоттенхэм”га 177 млн фунт таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди.
Харри Кейннинг «Тоттенхэм» билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.