ЖЧ-2018 ғолиби 38 млн доллар мукофот пулига эга бўлади, дея хабар қилмоқда ФИФА расмий сайти. Аввалроқ, мундиалнинг умумий соврин жамғармаси 400 млн долларни ташкил қилиши ҳақида хабар қилгандик.
Мундиал 32 иштирокчисининг ҳар бири 8 млн доллардан ишлаб олади. Финалчи 28 млнга эга бўлса, бронза медали соҳиби 24 млнни қўлга киритади.
Ярим финалчиларга 22 млндан тегса, чорак финалчилар 16 млн доллардан ишлаб оладилар. Нимчорак финали иштирокчилари эса 12 млнга эга бўладилар.
Манба: www.fifa.com