30.10.2017
«Реал» дарвозабони Кейлор Навас бошқа жамоага ўтиши мумкин. Футболчи “Қироллик клуби”даги ҳолатидан норози бўла бошлади. У ўз агентларидан фаолиятини бошқа жамоада давом эттириш борасида вариантлар қидиришни сўради.
Шундай вариантлардан бири Навас учун «Ливерпуль» бўлиши мумкин. Коста-рикалик посбоннинг трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.
Кейлор Навас Испания чемпионатининг ушбу мавсумида 6та ўйинда майдонга тушиб, улардан иккитасида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.