07.11.2017
Мураббий ва футболчи орасидаги зиддият жиддий тус олмоқда.
The Times нашрининг хабарига кўра, “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте ҳимоячи Давид Луисни “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйин қайдномасига нима сабабдан киритмаганлиги аниқ бўлди.
Манбада ёзилишича, Конте шогирди Луисни жума кунги машғулотлардан хайдаб юборган. Бунга бразилиялик футболчи Антонионинг тактикаларига шубҳа билан қарагани сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ италиялик мутахассис Давиднинг “Челси”да келажаги борасида ҳеч нима дея олмаслигини айтган эди.
Манба: www.euro-football.ru