20.11.2017
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос кеча “Атлетико”га қарши учрашув (0:0) да бурнини шикастлаб олди.
Маълум бўлишича, футболчи операция столига ётқизилмайди, Рамос бундан кейинги ўйинларда тузалгунига қадар ҳимоя ниқоби остида майдонга тушади.
Шунингдек, Рамос ЕЧЛ 5-турида АПОЭЛга қарши учрашувни ўтказиб юборади. Бундан ташқари, унинг Испания чемпионатида “Малага”га қарши учрашувда ҳам майдонга тушиши сўроқ остида турибди.
Тез орада ҳимоячининг аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар берилади, дея ёзади “Реал” клуби Матбуот хизмати.