22.11.2017
«Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Дэниел Старриж қишги трансфер мавсумида жамоани тарк этиши мумкин. Футболчи етарлича ўйин амалиётисиз қолаётганидан норози.
Mirror нашрининг хабарига кўра, «Ливерпуль» ўтган йили қишда Старрижни «ПСЖ»га ижарага беришдан бош тортган. Бироқ бу йил инглиз ўйинчисининг қарори қатъий ва Старриж клуб харидорларни қўрқитмайдиган нарх айтишидан умидвор.
Ушбу мавсум Дэниел АПЛнинг 8 ўйинида қатнашиб, 2 гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.