25.11.2017
“Арсенал” клуби Месут Ўзилга “Манчестер Юнайтед” ёки “Барселона”дан бирини танлашни айтди. Германиялик футболчи эса “Барселона”ни танлади.
“Арсенал” Ўзилни ёзда эркин агент сифатида текинга қўйиб юборгандан кўра қишда сотишни маъқул кўряпти. “Канонирлар” Ўзилнинг “Барселона”га ўтишига рози.
Манбаларга кўра, “Барселона” Ўзил билан 3,5 йиллик шартнома имзолайди ва “Арсенал”га футболчи учун 20 млн евро тўлайди. Ўзил “Барселона”да ҳафтасига 450 минг евро миқдорида маош олади.