03.01.2018
«Олтин тўп»нинг беш карра соҳиби Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини тугатгач, нима иш қилмоқчи эканини айтди. «Ҳозир диққат-эътборимни футболга қаратганман, аммо қачонлардир уни тарк этишимни биламан. Фаолиятимни тугатгач, ҳаётим жуда гўзал бўлади, бунга ишончим комил. Гап пулларда эмас, мен ҳаётдан завқ олиш учун яшайман. Мен кино суратга олишни истардим. Аммо, меҳмонхоналарим, спорт залларим, «Nike» билан ҳамкорликдаги бизнесим бор… Ўзимни тадбиркор сифатида кўряпман», – деб 32 ёшли футболчи сўзларини келтирмоқда Marca.