14.01.2018
“Marca” нашри ўз ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказди: “Реал” инқирозида бош айбдор деб кимни ҳисоблайсиз?”
Мадрид матбуоти жамоанинг муваффақиятсизлигида асосан Зайниддин Зиданни айблаётган бўса, мухлислар бошқача фикрда. Ишқибозлар асосий масъулиятни футболчилар зиммасига юклашмоқда. Сўровномада иштирок этганларнинг 45 фоизи ўйинчиларни асосий айбдор деб ҳисоблашган.
Фанатларнинг учдан бир қисми айбдор сифатида “Қироллик клуби” бош мураббийни кўрсатишган. Сўровномада иштирок этганларнинг 22 фоизи жамоанинг омадсизлигини мавсумолди тайёргарликнинг ёмон бўлгани бўлгани билан изоҳлаган.