«Арсенал» клуби расман Тео Уолкоттнинг «Эвертон» футболчисига айланганини эълон қилди. Трасфер қиймати ҳақида маълумот берилгачи йўқ. Футболчи янги жамоаси билан 3.5 йиллик шартнома имзолаган.
Аввалги хабарларга кўра, «Эвертон» Уолкотт учун лондонликларга 22.4 миллион евро тўлайди дейилган эди. Футболчининг маоши эса ўзгаришсиз қолади. Тео «Арсенал» сафида ҳафтасига 110 минг фунт маош олган эди.
Ушбу мавсум Тео Уолкотт АПЛ 6 та ўйинда иштирок этиб, жами 63 дақиқа тўп сурган.
Уолкотт «Арсенал» клубига 2006 йили ўтган ва 397 та учрашувда майдонга тушиб 108 та тўп киритишга эришган.
Манба: www.championat.com