19.01.2018
“Ницца” клуби ярим ҳимоячиси Жан-Микаэль Сери хизматларига Манчестернинг икки жамоаси қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, “Манчестер Сити” 26 ёшли хавбекни ёзги трансферлар мавсумида сотиб олишни режалаштирган. “Шаҳарликлар” расмийлари ушбу ҳафтада футболчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборишган.
Шунингдек, Сери трансферини сотиб олиш учун “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам даъвогарлар қаторида бўлиб турибди.
Хабарингиз бор, “МЮ” яқин кунларда “Арсенал” ярим ҳимоячиси Алексис Санчес трансерини расмийлаштиради. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Санчес учун курашда “Манчестер Сити” клуби ҳам иштирок этганди.