07.03.2018
ПСЖ клуби президенти Носир Ал Ҳелайфи “Реал”га қарши мағлубиятдан сўнг жамоа футболчиларидан норози эканлигини яширмади.
“Мусобақадан яна чиқиб кетидик, аммо бу вазиятга футболчиларнинг билдирган реакциялари кўпроқ жаҳлимни чиқармоқда. Натижа ва ўйиндан умуман қониқмадим.
Биринчи бўлимда ўйинни назорат қила олдик, аммо биргина гол урадиган футболчи етишмади.
Ҳа, биринчи бўлимда “Реал”дан яхшироқ ўйнадик, фақат гол урилганда эди, ҳаммаси бошқача кўриниш олган бўларди.
Верраттининг қизил карточкаси ўйинимизни ўлдирди. Энди биз ишлашда давом этиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
Ўйин биз кутгандек ўтмади, лекин мен асос солган лойиҳамга ишонишда давом этаман.
Ҳозир қандайдир ўзгариш ҳақида ўйлайдиган вақт эмас, тинчликни сақлаб олдинги қадам ҳақида ўйлаш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Жамоага киритаётган сармоямга келсак, футболчиларга ишонишда давом этаман. Уларни доим қўллаб-қувватлайман.
Неймар ва Мбаппе ПСЖнинг келажаклари ҳисобланишади”, – дедиклуб президенти.