ОФК онлайн конференция ўтказди. Унда ОЧЛ тақдири кўриб чиқилди

03.06.2020

ОФК Осиё чемпионлар лигасининг кейинги ўйинларига бағишлаб онлайн конференция ташкил этди.

Бунда асосан Осиё чемпионлар лигасининг навбатдаги учрашувларини қай тарзда ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Ушбу конференцияда Шарқ минтақасидан Австралия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Малайзия, Таиланд ва Ғарб минтақасидан Эрон, Қатар, Саудия Арабистони, БАА, Ўзбекистон клублари вакиллари иштирок этишди.

ОФК биринчи навбатда Осиё чемпионлар лигасини имкон қадар тезроқ давом эттиришни мақсад қилган. Энг муҳими, мусобақани декабрь ойигача тугатиб олиш. Чунки декабрда Қатарда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади, унгача эса ОФК ОЧЛ ғолибини аниқлаб олиши лозим бўлади. Буёғига яна 99та ўйин қолган ва коронавирус пандемияси сабаб ўйинларни ўтказиш осон бўлмайди.

ОФК мусобақалар қўмитаси бугунги учрашувда клубларга ОЧЛ қачон ва қандай тартибда давом этишини кейинроқ маълум қилишини айтди. Катта эҳтимол билан марказлашган ҳолда учрашувларни ўтказиш варианти илгари суриляпти. Шунингдек, қўмита вакиллари кеча ОФК Кубогининг Ғарб минтақаси иштирокчилари билан ҳам мулоқот ташкил этишди. Эндиликда Жануб, Марказий, АСЕАН ва Шарқ вакиллари билан шундай учрашув ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Албатта, ОФК фақат клублар ўртасидаги иккита катта мусобақани қандай тугатиб қўйиш билан овора бўлиб қолаётгани йўқ. Ташкилот олдида шунингдек, ЖЧ-2022 саралаш босқчини қай тарзда давом эттириш ҳамда футзал бўйича Осиё чемпионати, U-19, U-16 Осиё чемпионатларини бехавотир ўтказиб олиш вазифаси ҳам турибди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО