“Ҳакамлик борасида гапиришим керакмаслигини ҳамма билади. Майдонда жуда яхши ҳаракат қилмаган бўлишимиз мумкин, аммо бу ғалаба қозониш учун етарли эди. “Шеффилд” билан бўлган ўйиндаги каби ўша ҳакам VAR’да ўтириб яна пеналти бермади. Бу — Майкл Оливер. Ҳамма билади, ўшанда пенальти бор эди. Бу фақат менинг фикрим эмас. Мен Кейн ҳар доим пенальтидан гол уради демоқчи эмасман, аммо унинг самарадорлик коэффициенти жуда юқори. Биз рақибни 5-дақиқадаёқ 1:0 ҳисобида мағлуб этаётган бўлишимиз мумкин эди. Ўшанда ўйин бошқача кечган бўларди”, — дейди Моуринью.